icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон хорижий ОАВ нигоҳида

30.12.2017

«The New York Times»: “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда”

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ва унинг раҳбарлигида Ўзбекистоннинг барча соҳаларида амалга оширилган туб ўзгаришлар жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хорижий ОАВ ва интернет-нашрларда эълон қилинган кўплаб мақолалар шундан далолат беряпти.

АҚШнинг "The New York Times" нашри 2017 йил 27 ноябрь куни “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган.

Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларни сезиларли даражада енгиллаштирган ўнта давлат қаторига киргани ҳақида хабар бериб, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминоти тизимига улаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларни қайд этди.

Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаб, Хитой ва Украинани ортда қолдирди.

 

* * *

Спутник: Шавкат Мирзиёевнинг янгича сиёсат​и

Мамлакатни ислоҳ қилишнинг асосий бўғини давлат органларининг фаолиятини янги андозалар бўйича қайта кўриб чиқишдан иборат, деб таъкидлайди "Спутник” нашри, бунинг учун “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бўлажак янгиланишларнинг асосий мазмуни – иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни камайтириш ва бозор иқтисодиёти механизмларидан кенг фойдаланиш.

Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун Президент Қонун ва меъёрий ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, турли дастурлар ижросини таъминлашда қонунлар қабул қилиш амалиётини қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурди, фуқароларнинг жамоавий электрон мурожаатларини қабул қилиш учун “Менинг фикрим” деган махсус электрон портал очишдек қизиқарли ғояни таклиф этди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo