![icon](/img/menu.png)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди
10.09.2017
![](/uploads/bfb326c7-8fc4-4b02-16e4-b574976545d1.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди.
Музокарада Ўзбекистон ва Туркиянинг савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.