Президент Япония Бош вазирига ҳамдардлик билдирди
08.07.2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.