Шавкат Мирзиёев: муҳими одамларда изланиш кучайиб бораётганидир
19.05.2018
Президентнинг Андижонга ўтган йил июнь ойидаги ташрифи якунига кўра ишлаб чиқилган 2017-2018 йилларга мўлжалланган дастурга мувофиқ, вилоятда 2017 йилда умумий қиймати 1,5 триллион сўм бўлган 3 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилган.
Бунинг натижасида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 26 фоизга, жорий йилнинг биринчи чорагида 34 фоизга ўсган.
«Муҳими рақамлар эмас, балки фуқароларимизда эртанги кунга бўлган ишончнинг мустаҳкамланаётгани, уларда яхши яшаш учун интилиш ва изланишнинг кучайиб бораётганидир» деди давлатимиз раҳбари.