19.05.2018
Президентимиз Улуғнор туманидаги Шаҳробод маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, одамлар билан мулоқот қилди.
Яқин-яқингача ҳароб аҳволда бўлган Шаҳробод маҳалласи бутунлай янгича қиёфа касб этди. 24 та кўп қаватли уй, болалар боғчаси ва мактаб капитал таъмирланди. Томлари янгиланиб, тунука шифер билан қопланди. 7,3 минг квадрат метр майдонга брусчатга ётқизилди, ёритиш чироқлари, дам олиш ўриндиқлари ўрнатилди.
Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари яна давом этади.150 ўринлик тўйхона, ҳаммом, мини-маркетлар қурилади. қандолатчилик ва тукувчилик цехи ташкил этилади.
Президентимиз ушбу галдаги лойиҳалар билан танишди. Туманлар марказлари бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.