Музокаралардан катта натижалар кутилмоқда
30.04.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Учрашувда асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ўтган йилги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, барча соҳалардаги алоқаларга кенг йўл очган эди. Ўзбекистон ва Туркия халқи бу галги музокаралардан ҳам катта натижалар кутмоқда.