Иноятов Рустам Расулевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
31.01.2018
2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5317-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 24-бандига мувофиқ Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилди.