Ташқи сиёсат масалаларига бағишланган йиғилиш
11.01.2018
11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда юртимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ҳамда идоралари раҳбар ходимлари иштирок этди.